Пойтахт метросининг эстакадалари остида 2700 та автобилга мўлжалланган тураргоҳлар ташкил қилиш кўзда тутилган
Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Сергели туманлари ҳудудидан ўтувчи ер усти метрополитени эстакадалари остида 2700 та автомобиль учун тўхташ жойлари ташкил этилади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонаси йўл ҳаракати хизматининг раҳбари Султон Қодиров маълум қилди.
Хусусан, Яшнобод туманида 2,9 гектар майдонда 1200 ўринли бешта, Сергели туманида 3,37 гектар майдонда 1500 ўринли еттита автотураргоҳ ташкил этилади.
Қайд этилишича, бунинг натижасида қўшимча 1700 та янги иш ўрни яратилади.
«Газета.uz» нашри метрополитен матбуот хизматига таянган ҳолда ёзишича, автотураргоҳларни ташкил этиш Президент қарорида кўзда тутилган бўлиб, у “хизмат фойдалануви учун” шаклига эга, яъни ҳамма учун очиқ эмас.
Шарҳлар