Пойтахтда бешинчи халқаро марафон ўтказилади

Фото: Айсулу Турдигалиева/anhor.uz

V International Tashkent Marathon пойтахтда 5500 нафар иштирокчини бирлаштиради. Енгил атлетика федерацияси томонидан муҳим сана – бешинчи марафон шарафигаана шунча миқдорда слот таклиф этилди.

10 март куни Ўзбекистон Ёшлар сиёсати ва спорт ишлари вазирлигида V International Tashkent Marathon ва Ўзбекистоннинг 14 шаҳрида бир марталик Yangi Nafas югуриш мусобақаси арафасида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерацияси вакиллари.  иштирокида матбуот брифинги бўлиб ўтди.

“Хорижлик спортчилар ва югуриш ишқибозлари International Tashkent Marathon’ни қизиқиш билан кузатиб бормоқда. Бугунги кунга қадар 34 ма мамлакатдан югурувчилар иштирок этиш учун ўз аризаларини топширган”, — дейди Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов.

Марафон масофасида иштирок этишини тасдиқлаган ўзбекистонлик спортчилар орасида ўтган мавсумлар совриндорлари Закирилло Маматқулов ва Владислав Мамедов ҳам бор. Спортчилар – 2022 йил ғолиблари Азиза Мирзакбарова ва Екатерина Тунгусковалар марафон масофасида тўқнаш келишади. Ярим марафонда 10 000 метрга югуриш бўйича Ўзбекистон рекордчиси Ситора Ҳамидова ҳам узоқ танаффусдан сўнг ўзини марафонда синаб кўради. Yangi Nafas спорт ҳаракатининг ягона шиори остида ўтказилаётган V International Tashkent Marathon доирасида мамлакатимиз бўйлаб 75 минг нафарга яқин иштирокчи 3 километрлик ягона масофада бирлашади. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вакилларининг сўзларига кўра, мамлакатимиздаги 57 та олий ўқув юртидан 25 мингдан ортиқ талаба ҳам пойгага қўшилади.

Yangi Nafas ижтимоий ҳаракати аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолини соғлом турмуш тарзига рағбатлантиришга қаратилган. Лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг шаҳар ва туманларида хайрия пойгалари ва марафонлари, спорт тадбирлари ўтказилмоқда. Ҳар бир вилоятда марафонга тайёргарлик кўриш учун вилоят ҳокимликларида тезкор штаб ташкил этилган. Энг юқори натижа кўрсатган спортчилар эсдалик совғалари ва совринлар билан тақдирланади.

Брифингда, шунингдек, 11 март куни V International Tashkent Marathon арафасида «Пахтакор» стадионида фаол ҳаёт тарзини қўллаб-қувватловчи икки авлодни бирлаштирган Kids Run болалар югуриш мусобақаси ва скандинавияча юриш мусобақаси ўтказилиши ҳақида ҳам сўз юритилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.