Пойтахтдаги бир нечта тиббиёт муассасасига генераторлар ўрнатилди
Кучли совуқлар даврида шифохоналарни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 10-18 январь кунлари шаҳар ҳокимлиги масъул ходимлари билан ҳамкорликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан харид қилинган дизель генераторлари ўрнатилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.
Хабарда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан харид қилинган ҳамда 1 ва 6-сонли туғруқ мажмуалари, шаҳар болалар фтизиатрия шифохонаси, Республика онкология ва радиология тиббиёт маркази филиали ҳамда 2-сон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида ўрнатилган янги генераторлар кўрсатилган.
Шунингдек, шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг топшириғи билан Ободонлаштириш бош бошқармаси ходимларига 7 минг дона қўлқоп ва 3 минг дона термос берилди.
Шу кунларда навбатчиликда бўлган Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва туман ободонлаштириш бўлимлари ходимларига ҳам иссиқ чой ва овқат берилади.
Шарҳлар