Пойтахтнинг қуйидаги туманлари айрим ҳудудларида таъмирлаш ишлари сабаб электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ҳамда электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш мақсадида бугун, 13-июн куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали хабар бермоқда.
ЯШНОБОД туманининг: Янгилик, Мурувват кўчалари, Асалобод ҳамда “Тузел” 2-мавзелари, Дархон, Илғор шох, Илғор 2-берк, Миришкор кўчаларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;
СЕРГЕЛИ туманининг: «Суғдиёна», «Ноғойқўрғон» ҳамда «Белариқ» МФЙларининг қисман ҳудудларида соат 17:00 гача;
МИРОБОД туманининг: Шаҳрисабз кўчасидаги 38 кўп қаватли турар жой биносида соат 17:00 гача;
ЧИЛОНЗОР туманининг: Дилхуш, Гўзал ҳамда Қизил шарқ кўчалари ҳудудида соат 18:00 гача;
ЯККАСАРОЙ туманининг: А. Қаҳҳор, 15-31, 4-, 5-тор, Хумо, Дамариқ 1-, 2-тор, Глинка кўчаларининг айрим ҳудудларида ҳамда Кичик ҳалқа йўли, “Қушбеги” даҳасининг айрим ҳудудларида соат 18:00 гача;
ЮНУСОБОД туманининг: Кулол қўрғон кўчасининг айрим ҳудудларида соат 18:00 гача
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди», – дейилади хабарда.
Шарҳлар