Польшанинг LOT авиакомпанияси Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейсларни бошлади
21 март куни маҳаллий вақт билан соат 18:03да Польшанинг LOT Polish Airlines авиакомпаниясининг самолёти Тошкент халқаро аеропортига қўнди ва янги “Варшава — Тошкент — Варшава” йўловчи йўналишини очди.
Анъанага кўра, Boeing 787 Dreamliner сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди. Экипаж ва йўловчиларни карнай ва сурнай садолари остида Uzbekistan Airports компанияси раҳбарияти, Польшанинг Ўзбекистондаги элчиси, Туризм ва Транспорт вазирликларининг вакиллари, шунингдек, Flyin’up компанияси раҳбарияти гуллар билан кутиб олди.
Июнь ойининг ўрталарига қадар ҳар 10 кунда бир марта чартер асосида парвозлар амалга оширилади. Қишки жадвалга ўтиш муносабати билан авиакомпания “Варшава — Тошкент — Варшава” йўналиши бўйича мунтазам қатновларга ўтишга умид қилмоқда.
LOT Polish Airlines — штаб-квартираси Варшавада жойлашган Польша авиакомпанияси. Авиакомпания дунёдаги энг қадимги, энг йирик ва вакиллик авиация альянси бўлган Star Alliance аъзоси ҳисобланади.
Шарҳлар