Поп туманида кўзбўямачилик учун дарахт “эккан” маҳалла ходимлари ва бир нечта амалдор лавозимидан маҳрум бўлди

Источник: кадр из видео/Youtube

Ижтимоий тармоқларда кўчат экиш жараёнида кўзбўямачиликка йўл қўйилаётгани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат Наманган вилояти Поп туманида содир бўлгани аниқланган, деб ёзади Kun.uz нашри.

Маълум бўлишича, 26 ноябрь куни Боғкўча маҳалласи раиси бошчилигида Мерос кўчасида кўчат экиш ишлари олиб борилган ва айнан маҳалла раисининг кўрсатмаси билан кўчат экиш жараёнига сохталик билан ёндашилган.

Ҳозирда барча учун ёқимсиз кўринишдаги ушбу ҳолат юзасидан Боғкўча маҳалла раиси Қаҳрамон Очилдиев , маҳалла раисининг Ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари ҳамда ушбу ҳудудга боғланган маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъул ходими Мансуржон Акбаровга тегишли чора кўрилган ва эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинган.

Шунингдек, маҳаллада олиб борилган кўчат экиш ишларини назоратга олмаганлиги учун — туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Асқаров Эркинжон Махмуталиевичга нисбатан “Ҳайфсан” эълон қилинган.

Шу билан бирга, маҳалла раиси сайланадиган шахс ҳисобланади, унинг ваколатлари қуйидаги ҳолатларда тўхтатилиши мумкин:

– у ваколатларни бўйнидан соқит қилганида;

– фуқаролар йиғини қарор қабул қилинганида;

– у белгиланган тартибда ишга лаёқатсиз деб тан олинганида;

– унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.