Бўлим бошлиғи газ тармоғига уланишга рухсат бериши учун 700 АҚШ доллари сўраган
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими, прокуратура ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда “Термизшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Ф.Ҳ. “M.M.” оилавий корхонасининг умумий овқатланиш шохобчасида газ нуқталарини ташкил этиш ва уларни тармоққа улашга рухсат ҳамда техник шарт хулосасини бериши эвазига 700 АҚШ долларини талаб қилган.
«Жиноятчи лойиҳа ҳужжатларини арзон нархларда тайёрлаб бериши учун ҳам яна 2 млн сўм талаб қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар