Президент қатор янги вазирларни тайинлади

Источник: president.uz

Шавкат Мирзиёев 2023 йил 1 январдан бошлаб қайта ташкил этиладиган вазирликлар раҳбарларини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Уларнинг рўйхатини президент матбуот котиби Шерзод Асадов эълон қилди, деб ёзади «Газета.uz» нашри.

  • Ачилбай Жуманиязович Раматов бош вазир ўринбосари лавозимига;
  • Жамшид Анварович Қўчқоров бош вазир ўринбосари лавозимига;
  • Жамшид Абдухакимович Хўжаев бош вазир ўринбосари лавозимига;
  • Зулайхо Бахриддиновна Махкамова бош вазири ўринбосари лавозимига;
  • Шерзод Давлятович Кудбиев иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига;
  • Лазиз Шавкатович Кудратов инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига;
  • Бобир Фархадович Исламов тоғ-кон саноати ва геология вазири лавозимига;
  • Батир Иркинович Закиров қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимига;
  • Бехзод Анварович Мусаев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига;
  • Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига;
  • Хилола Уктамовна Умарова мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига;
  • Азиз Абдукахарович Абдухакимов табиат ресурслари вазири лавозимига;
  • Адхам Ильхамович Икрамов ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига;
  • Шерзод Хотамович Шерматов рақамли технологиялар вазири лавозимига;
  • Озодбек Ахмадович Назарбеков маданият ва туризм вазири лавозимига;
  • Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов энергетика вазири лавозимига;
  • Амрилло Шодиевич Иноятов соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди.

Тимур Ишметов молия вазири лавозимидан озод этилди. Энди у президентнинг иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари бўлади.

Абдуқодир Тошқулов бундан буён Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимини эгалламайди. У президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.