Президент бир нечта раҳбарга қатъий огоҳлантириш берди

Источник: пресс-секретарь президента Узбекистана

Шавкат Мирзиёев саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишда “Ўзбекистон темир йўллари” раиси в.б. Х.Хасиловга “ҳайфсан”, “Иссиқлик электр станциялари” раиси Ф.Абдурахмонов, “Ўзметкомбинат” директори Р.Пирматов, “Ўзбекнефтгаз” раисининг биринчи ўринбосари Ш.Алиризаевга қатъий огоҳлантириш берди. Бунга саноат кооперацияси ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ривожлантириш бўйича ишларнинг қониқарсизлиги сабабчи бўлганлиги қайд этилади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби хабар беради.

«Бугунги ўзгарувчан шароитда иқтисодиётимизни барқарор ўсишини таъминлашнинг энг самарали йўли – ички имкониятларни ишга солиш, яъни импорт бўлаётган тайёр маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш ва маҳаллий саноатни янада ривожлантиришдан иборат», — деди президент.

Кўплаб корхоналар янги рақобат шароитларига мослашиши қийин бўлади. Президент бу маҳаллий саноат фан ва инновациялардан узилганлиги билан боғлиқлигини билдирди.

Многим предприятиям будет сложно адаптироваться к новым конкурентным условиям. Это связано с тем, что отечественная промышленность оторвана от науки и инноваций, заявил президент.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ишини тубдан ўзгартириши шартлиги кўрсатиб ўтилди. Вазирлик ҳудудларда маҳаллий саноатни ривожлантиришда янги технологиялар ва амалий ечимлар олиб кириш билан шуғулланиши зарур.

2022 йил учун 4,4 трлн сўмлик кооперация шартномалари тузиш режалари мутлақо қониқарсиз эканлиги таъкидланди. Бунии 15 трлн сўмга етказиш бўйича барча имкониятлар мавжуд.

Шунинг учун 1 июлга қадар жами 283 турдаги импорт қилинаётган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича тайёр бизнес-режаларни тадбиркорларга таклиф этиш вазифаси қўйилди.

Вилоят ҳокимларига тайёр инфратузилмадан самарали фойдаланиб, янги лойиҳаларни саноат зоналарига жойлаштириш топширилди. Жумладан:

– Ургутда озиқ-овқат ва электротехника маҳсулотлари;

– Чустда тайёр кийим;

– Навоий ва Қўқонда маиший электротехника;

– Бўстонлиқда фармацевтика;

– Ангрен ва Чирчиқда маиший ва саноат кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш зарур.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.