Президент: Келаси йили Тошкентда 320 та электробус ишга тушади

Фото иллюстративное

Бугун Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг съезди бошланди, унда Гавкат Мирзиёев қатнашмоқда. Давлат раҳбари съездда “Янги Ўзбекистон стратегияси”ни тақдим этди, дея хабар беради президентнинг матбуот котиби.

Шавкат Мирзиёев “Яшил иқтисодиёт”ни жорий қилиш борасида келгуси беш йилда амалга ошириладиган ишларни тақдим этди. Хусусан, келгуси йилнинг ўзида Тошкент шаҳри жамоат транспортида 320 та электробус қатнови йўлга қўйилади.

Шунингдек, қуввати 5 минг мегаваттдан ортиқ бўлган шамол, қуёш ва гидро электр станциялар ишга туширилади. Натижада, йилига қарийб 3 миллиард куб метр табиий газ тежалади.

Электромобиллар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича, алоҳида дастур қабул қилинади. Бундан ташқари, “Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш махсус жамғармаси ташкил этилади. Иқтисодиётнинг энергия самарадорлиги 20 фоизга ошади, атмосферага чиқариладиган зарарли газлар ҳажми 10 фоизга қисқаради.

Энергетика бозори

Энергия ресурслари бозори эркинлаштирилиб, соҳага хусусий инвестициялар кенг жалб қилинади, деди президент. Натижада, 2026 йилга бориб, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми йилига қўшимча 30 миллиард киловатт-соатга оширилади ва жами 100 миллиард киловатт-соатга етказилади.

Келгуси йилда табиий газ бўйича ҳам эркин бозор тамойилларини жорий этиш жараёнлари бошланади.

Электр энергияси ва табиий газ бозорларини эркинлаштириш билан бирга, эҳтиёжманд аҳолимизни ҳимоя қилиш учун ижтимоий истеъмол нормалари киритилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.