Президент китоби учун мобил иловага 1,9 млрд сўм сарфлашмоқчи

Кадр из видео

Ўзбекистонда президентнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби учун мобил илова яратиш таклиф этилди. Бу ғоя Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ва Конституцияни ислоҳ қилиш комиссиясининг раҳбари Акмал Саидов томонидан илгари сурилди. Бу ҳақда “Фергана” нашри ёзади.

Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илмий-техник кенгаши (ИТК) мобил китоб иловасини яратиш учун 2,6 миллиард сўм (236 миллион доллар) ажратишни тавсия қилди, молиявий экспертиза ва муҳокамалардан сўнг бу маблағ 1,93 миллиард сўмга (175 миллион доллар) камайтирилди.

Лойиҳа бўйича ташвиқот материалларини тайёрлашга 25 киши жалб этилиши (кейинчалик 18 кишига қисқарди) ва мобил иловани ишлаб чиқишнинг ўзини аутсорсингга топшириш кўзда тутилган эди. Бунда, мобил иловалар яратиш тажрибасини ўрганиш мақсадида Корея ва Ҳиндистонга хизмат сафарларига 169 миллион сўм (15 минг доллардан ортиқ) сарфланиши режалаштирилган.

Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, илгари турли ташаббуслар учун пулни чуқур ўрганмай туриб ажратиш мумкин эди, аммо ҳозир ҳамма лойиҳаларга етмайдиган “пулни сочишга” йўл қўйиб бўлмайди. Президент китоби учун мобил иловани яратиш лойиҳаси қайта кўриб чиқиш учун қайтарилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.