Президент метро поездлари оралиғидаги интевални икки дақиқагача камайтиришни топширди
Президент Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни Тошкент метрополитенида хизматлар сифатини ошириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
Йиғилишда бугунги кунда метрополитендан фойдаланадиган йўловчилар сони 5 баробар ошиб, кунлик қатнов 720 мингтага етгани, куннинг тиғиз вақтида поездлар келиш вақти аввалги 5-7 дақиқадан 2 дақиқагача қисқаргани қайд этилди.
Йиғилишда транспорт ва қурилиш соҳаси мутасаддилари метрополитеннинг бугунги ҳолати ҳамда келгуси режалар юзасидан ахборот берди.
Давлат раҳбари метро хизматлари сифатини ошириш, ҳаракат қулайлиги ва хавфсизлигини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди. Яна янги вагонлар олиб келиб, фойдаланиш муддати ўтганларини янгилаш, икки дақиқали интервални таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Шарҳлар