Президент номига Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовдан мактуб келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовдан мактуб келди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беряпти.
Мактубда Ўзбекистонда ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги биродарлик ва дўстлик пойдеворини яратишга улкан ҳисса қўшган буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида қабул қилинган қарор учун давлатимиз раҳбарига чуқур миннатдорлик билдирилган.
«Ўзбекистонда Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллик юбилейи кенг нишонланиши халқларимиз ва давлатларимиз ўртасидаги биродарлик ришталарининг бузилмаслиги, тарихий тақдирлари муштараклиги, якдиллигимиз ва ҳамиша бирга бўлишга тайёрлигимизнинг навбатдаги тасдиғи бўлишига ишонч билдирилган», – дейилади хабарда.
Шунингдек, Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президентига мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик, фаолиятида янги муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва равнақ тилакларини изҳор этган.
Шарҳлар