Президент: Олмалиқ кон-металлургия комбинатида ишлаб чиқариш ҳажмлари 8 млрд долларгача оширилади
Президент Шавкат Мирзиёев 29 июль куни Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг “Ёшлик-1” конини бориб кўрди.
«Ушбу улкан лойиҳа 2024 йилда ишга туширилиши, жами 6 мингта иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг қиймати 4 миллиард 894 миллион доллар», – дейилади хабарда.
2028 йилга келиб комбинат йилига 400 000 тонна мис, 50 тонна олтин ва 270 тонна кумуш қазиб чиқариш қувватига эга бўлади. Натижада комбинатдаги ишлаб чиқариш ҳажми ҳозирги 2,5 млрд доллардан 8 млрд долларгача ошади.
Лойиҳа доирасида юқори технологиялар соҳасида 11 мингта янги иш ўрни ташкил қилинади.
Бу ёшларимизга геолог, муҳандис, технолог, дизайнер, дастурчи касбларини эгаллаш имконини беради, – дея қайд этади президент.
Яқин 5 йил ичида тоғ-кон соҳасидаги барча лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобидан мамлакатда маъдан қазиб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажми йилига 130 млн тоннадан 300 млн тоннагача ошади.
Шарҳлар