Президент Татаристон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
Қозон шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Татаристон Республикасининг давлат мукофоти – «Дўстлик» ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Юксак мукофотни давлат раҳбарига Татаристон Раиси Рустам Минниханов тантанали равишда топширди.
Президент ушбу орден билан Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун мукофотланди.
Мамлакат етакчиси Татаристон раҳбарига мукофот учун самимий миннатдорлик билдириб, сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорликда юқори натижаларга эришилганини мамнуният билан қайд этди ҳамда Татаристон халқига эзгу тилакларини билдирди.
Улашиш:
Шарҳлар