Президент Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясини ташкил қилиш ҳақидаги фармонни имзолади

Источник: proacademy.uz

Президент “Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ:

  • Бош прокуратура Академияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади, унда жиноятларни тергов қилиш соҳасида кадрларни амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаган ҳолда ягона ёндашув асосида тайёрлашга қаратилган узлуксиз ўқув тизими йўлга қўйилади;
  • Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали тугатилиб, унинг штат бирликлари, ўқув ва моддий-техника базаси Академияга ўтказилади;
  • Академия раҳбари президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
  • Академия бўлимлари ходимларининг камида 30 фоизини ички ишлар, Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органларида, суриштирув ва тергов органларида амалий тажрибага эга бўлган мутахассислар ташкил этади;
  • 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Академияда бакалавриат ва магистрларни тайёрлаш жараёни йўлга қўйилади;
  • бакалавриатда таълим жараёни кундузги таълим шаклида амалга оширилади;тергов фаолияти йўналиши
  • бўйича магистратурага қабул қилиш ички ишлар органларининг суриштирув ва терговни амалга оширувчи таркибий бўлинмаларининг амалдаги ходимлари (ҳарбий хизматчилар) орасидан амалга оширилади;
  • Академияга кириш имтиҳонлари идоралараро қабул комиссияси томонидан ташкил этилади ва психологик, ёзма ва тест синовларидан иборат бўлади;
  • бакалавриатда таълим муддати – 3 йил, магистратурада – 1 йил, битирувчиларга олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом берилади;
  • бакалавриатга қабул квотаси – 250 нафаргача, магистратурага – 50 нафаргача талаба;
  • Академияга ўқишга киришда абитуриентлар учун қонун ҳужжатларида ОТМга ўқишга киришда белгиланган имтиёзлар қўлланилмайди.

Шунингдек, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб ИИВ Академиясининг “Тезкор-қидирув фаолияти” йўналиши бўйича бакалавриатига қабул тўхтатилади ва “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” йўналиши бўйича қабул квоталари оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.