Прилепин Ўзбекистон банкларида ҳисобрақам очиши мумкинми
Захар Прилепин нафақат ҳисоб очиши, балки Ўзбекистонда бемалол бизнес юритиши, айрим давлат объектларини хусусийлаштириши ва ҳатто Ўзбекистоннинг Россияга қўшилиши режаларини амалга ошириш учун банк ёки тўлов ташкилотини яратиши мумкин. Ўзбекистонда бунга қарши қонунлар йўқ. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров ўзининг Телеграм-каналида ёзади.
Урушнинг иккинчи йили тугаяпти. Бироқ Ўзбекистонда санкция хатарларини бошқариш тўғрисида қонун мавжуд эмас. Банклар, агар бу тақиқланмаган бўлса, бу мумкин, деб ҳисоблаб, ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Эҳтимол, бу жуда ёқимсиз ва оғриқли нарсага дуч келганимиздан ва қиммат товон тўлаганимиздан кейингина содир бўлар. Айтайлик, қандайдир русофил банк санкциялар остида қолса, Ўзбекистон банк-молия сектори санкция рўйхатидагиларга нисбатан қанчалик меҳрибон ва бағрикенг эканини бутун дунё билади.
“Ўзини ҳурмат қиладиган мамлакатларда халқаро санкциялар қўлланилган шахс фойдасига ҳар қандай битимларнинг бажарилишини таъминлаш, шунингдек, бундай шахслар билан бизнес юритиш тақиқланади. Бу банкми, лизингми, суғуртами, ёки инвестиция фаолиятими – фарқи йўқ”, – дейди Бакиров.
Шу боис, масалан, Грузия ёки Туркия банклари банк хизматларини кўрсатишдан, ҳисоб очишдан, мавжудларини тўлдиришдан, тўловларни амалга оширишдан ва нафақат санкциядаги мижозларнинг, балки ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида шубҳа остига олинган ҳар қандай юридик шахсларнинг пул маблағларини тўлашдан осонгина воз кечиши мумкин.
“Банкирлардан бири “агар Пригожин тирик бўлса, унга ҳисобрақам очамиз”, деб ҳазиллашди. Бу ҳазил эмас, бу ҳақиқат».
Шарҳлар