Прокуратура Тошкентнинг Учтепа туманида 42 та дарахт кесилиши ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатди

Источник: Расул Кушербаев

Бош прокуратура қурилиш ташкилоти мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (экинлар, ўрмонлар, дарахтлар ёки бошқа ўсимликларни шикастлаш ёки йўқ қилиш) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Лутфий ва Катта Хирмонтепа кўчалари чорраҳасида 42 туп дарахт ноқонуний кесилиб, табиатга 425,1 миллион сўмлик зарар етказилган.

ЎзЛиДеП депутати Расул Кушербаевнинг сўзларига кўра, 2020 йил 21 февралда (қимматбаҳо дарахт турларини кесишга мораторий жорий этилган даврда) Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан Goroda Stroy МЧЖга 1 гектар ер майдони ажратилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.