Россияда қаровсиз қолган 8 ойлик гўдак Ўзбекистонга — ота-онаси бағрига қайтарилди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги кўмаги билан Россия Федерациясида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 8 ойлик гўдак ота-онаси бағрига қайтарилди.
Бола 5 ойлик даврида ота-онаси ҳужжатлари муддати тугаганлиги сабаб, боласини касалхонада қолдириб, Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлган эди. Қайтганидан сўнг, ота-она Бухоро шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига мурожааат қилди.
Таъкидланишича, ҳозирда “Инсон” маркази масъуллари томонидан оиладаги бир қатор муаммоларни ижобий ҳал этиш мақсадида кейс очилган бўлиб, кейс-менежмент асосида уларга бир қатор ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилади. Бола эса доимий шифокорлар назоратидадир.
Улашиш:
Шарҳлар