Қимматбаҳо тошларни Ўзбекистонга олиб киришда қўшилган қиймат солиғи бекор қилинади

Фото: uza.uz

Сенат ялпи мажлисида ҳозирда заргарлик тармоғини саноатнинг асосий драйверларидан бирига айлантириш, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва уларнинг савдоси бўйича фаолиятни қўллаб-қувватлаш, ҳамда тадбиркорлик субъектларининг хомашёга бўлган эҳтиёжини қондириш зарурати юзага келганлиги таъкидланди.  

Шу муносабат билан Солиқ кодексига заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.  

Бу мажлисида муҳокама қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунида назарда тутилган.   

Сенаторлар маъқуллаган қонун маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларни хомашё ресурслари билан таъминлашга ва уларнинг экспорт салоҳиятини оширишга, шунингдек, туризмни ривожлантиришга ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.