Нукусда фуқаро ўз хонадонида қўлбола усулда ароқ маҳсулотини ишлаб чиқаган

Фото: ҚР божихона

Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини аниқлаш ва уларни ишлаб чиқараётган яширин цехлар фаолиятига чек қўйиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан ДХХ, ИИВ ва МГ ходимлари билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбир давомида Нукус шаҳридаги хонадонлардан бири санкция асосида холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу хонадонда қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун “Яширин цех” ташкил этилганлиги ва унда 8 415 дона “Qarataw” ёзувли олди ва орқа этикеткалар, 241 дона шиша капсуласи, 172 дона қалбаки акциз маркалари борлиги аниқланган.

“Хонадонда 1800 дона “Qarataw” шиша пробкалари, 6000 дона пробка ичидаги пласстмассалар, 1 дона қадоққа сана қўйиш муҳри ва унинг сиёҳи, 24 литр спирт маҳсулоти, 11 метр шланг, 11 дона полиэтилен плёнкалар, 60 дона 0,5 ва 0,75 литр ҳажмли бўш шиша идишлари, 47 дона 5 литрли спирт маҳсулотининг бўш идишлари ҳам мавжуд бўлган”, – дейилади хабарда. 

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, иш тергов органларига юборилган.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.