1-апрелдан Қўқон ва Мўйноқ аэропортлари парвозларни қабул қила бошлайди

Фото: gazeta.uz

“Узбекистан Airways” авиакомпанияси томонидан жорий йилнинг 1-апрелидан бошлаб Қўқон — Тошкент, шунингдек, Мўйноқ — Нукус йўналишларида ҳаво қатнови йўлга қўйилади. Парвозлар енгил Л-410 самолётларида амалга оширилади.

Тошкент — Қўқон — Тошкент йўналишида қатновлар ҳар куни амалга оширилади: Тошкентдан учиш соат 11:30да, Қўқонга қўниш соат 12:30; Қўқондан учиш соат 13:00да, Тошкентга етиб келиш соат 14:00.

Нукус — Мўйноқ — Нукус йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига уч марта — душанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади. Нукусдан жўнаб кетиш соат 09:00да, Мўйноқга етиб келиш 09:35; Мўйноқдан жўнаш соат 10:05да, Нукусга етиб келиш 10:40.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.