Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Қрим кўпригини йўқ қилиш режалари ҳақида гапирди

Фото: focus.ua (архивное фото)

ICTV телеканалига берган эксклюзив интервьюсида Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) раҳбари Василий Малюк Қрим кўпригини йўқ қилиш бўйича режаларни муҳокама қилди.

Малюк эслатишича, УХХнинг иккита муваффақиятли операциясидан кейин, Россия Қрим кўпригидан қурол-яроғ етказиб бериш учун фойдаланишни тўхтатган. Унгача кўприкдан суткасига қурол ва ўқ-дори ортилган 42-46 та поезд ўтган бўлса, ҳозир фақат тўрт-бешта, шулардан тўрттаси йўловчи поезди бўлса, биттаси умумий истеъмол маҳсулотларини ташувчи поезддир.

Айни вақтда у Россия томони кўприкни тўлиқ қайта тиклаш устида ишлаётганини айтди. Агар бу амалга ошса, улар яна қурол таший бошлайди, аммо биз томонимиздан реакция шунга яраша бўлади, деди у. “Ҳамма нарсанинг ўз вақти келади, келинглар, ҳодисаларни тезлаштирмаймиз. Уни тўлиқ йўқ қилиш учун салоҳиятимиз албатта бор”, — деди Малюк.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.