Ўзбекистонда 185 турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилмоқда
Ҳозирда Республикада 185 турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилмоқда, деб хабар бермоқда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов.
2024 йил январь-февраль ойларида 1,7 млн тонна – цемент, 3,8 млн кв метр – қурилиш ойнаси, 4,1 млн кв метр – керамик плитка, 8,2 млн кв. метр – гипсокартон, 452 минг ўрам – обой кабилар ишлаб чиқарилган.
«Ўтган ҳисобот даврида янги турдаги, энергия тежамкор қурилиш материалларидан 86 минг метр куб газобетон, 504 минг кв. метр линолеум, 6,7 минг тонна иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқарилди», – дейилади хабарда.
2023 йилда дастлабки “made in Uzbekistan” савдо уйи Озарбайжон давлати пойтахти Боку шаҳрида очилди. Жорий йилда эса Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон давлатларида ҳам ана шундай савдо масканларини барпо этиш режалаштирилган.
Шарҳлар