“Қурилишда вафот этган 23 ёшли бола” ҳақидаги ҳабарга муносабат билдирилди
Кеча ижтимоий тармоқларда “Тошкентдаги қурилиш обектида 23 ёшли йигит вафот этганлиги” тўғрисида видео тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.
Мазкур объект Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20-апрелдаги 200-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда рўйхатга олинган.
“Қурилиш-монтаж ишлари ҳудудий инспекция ходимлари томонидан мунтазам равишда назорат қилиниб, бажарилиши зарур бўлган 10 та ёзма кўрсатмалар берилган. Аммо, иш жараёнидаги эҳтиётизлик сабаб 2024 йилнинг 11-март куни қурилишда ишлаб келаётган 2001 йилда туғилган Ш.Б.нинг бошига 14-қаватдан қолип (опалубка) тушиб кетиши оқибатида вафот этган”, – дейилди хабарда.
Маълумотга кўра, буюртмачи “New Times Buildings” МЧЖ бўлиб, у давлат хизматлари агентлиги орқали Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани “Янги дархон” МФЙ ҳудудида 4 та 17 қаватли уй-жойлар қурилиши учун рўйхатдан ўтган. Кейинчалик қурилиш ишлари субпудратчи “King house” МЧЖга топширилган.
Шарҳлар