ҚР бош вазирининг ўринбосари: Ўзбекистон ва Қозоғистон қиймати 8 млрд доллардан ортиқ бўлган лойиҳалар устида ишламоқда

Серик Жумангарин

Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон тадбиркорлари ўртасида бизнес-форум бошланди. Форум Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи арафасида ўтказилмоқда.

Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жумангарин бугунги кунда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги саноат кооперацияси умумий қиймати 2,2 миллиард доллар (1 триллион тенге) бўлган 38 дан ортиқ лойиҳани ташкил этганини, бунинг натижасида 11 мингга яқин иш ўрни яратилганини маълум қилди.

“Улардан 10 та қўшма лойиҳа ярми Қозоғистонда, ярми Ўзбекистонда амалга оширилди. Айни пайтда қиймати 8 миллиард доллардан ортиқ бўлган яна 28 та лойиҳа устида ишланмоқда”.

Унинг сўзларига кўра, форум майдонида Қозоғистоннинг “Темиржол Жондеу” МЧШ ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ўртасида “Ангрен-Поп-Қўқон-Андижон-Савай” темир йўл участкасини модернизация қилиш бўйича шартнома имзоланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.