Рақамлаштириш ҳисобидан тежалган маблағларнинг 50% вазирликлар ва ҳокимликларга ахборот технологияларини ривожлантириш учун қайтарилади
Президент аҳоли учун энг зарур хизматларни тўлиқ рақамлаштириш вазифасини қўйди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби ҳудудлар ва тармоқлар, шунингдек, ҳудудларда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши якунлари бўйича маълум қилди.
Ўтган йили мактаблар, ФҲДЁ, ички ишлар бўлимлари ва болалар боғчаларининг маълумотлар базалари интеграциялашуви натижасида 350 миллиард сўм маблағ тежалганди. Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш, спорт, коллеж ва олий ўқув юртлари, маданият соҳаларида маълумотлар базаларини тўлиқ ишга тушириш ва интеграциялаш орқали камида 1 триллион сўм тежаш имкониятини таъкидлади.
Эндиликда рақамлаштириш орқали тежалган маблағларнинг 50 фоизи вазирлик ва ҳокимликларга ахборот технологияларини ривожлантириш учун қайтарилади.
1 апрелдан АТ-таълим марказлари ва уларнинг битирувчилари учун янги шарт-шароитлар яратилади. Шу тариқа, ўз битирувчилари АТ-хизматларини экспорт қилувчи корхоналарга ишга жойлашса, марказлар ҳар бир мутахассис учун 25 миллион сўмгача, имконияти чекланган ёшлар учун эса 35 миллион сўмгача субсидия олади.
Шарҳлар