“Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларининг бузилишида Наманган вилояти етакчи
2023 йилда иқтисодий тармоқларда 340дан зиёд “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Отабек Усмонов маълум қилди.
Қонун бузилиш ҳолатлари ҳудудлар кесимида қаралганда энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари
⚫️Наманган вилоятида – 98 та;
⚫️Қорақалпоғистон Республикасида – 64 та;
⚫️Хоразм вилоятида – 52 та аниқланган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан 14 минг нафардан ортиқ фуқаронинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Жиззах вилоятида 7 мингдан ортиқ Фарғона вилоятида эса 4 мингдан ортиқ ҳолатларда асоссиз ундирилган ортиқча маблағлар истеъмолчиларга қайтарилган.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича жами 55 млрд сўмдан ортиқ асоссиз ундирилган даромад аниқланган.
Шундан, 25 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари фуқаролар фойдасига қайтарилиши таъминланган.
Шарҳлар