Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини тўхтатишга қарор қилгани ҳақида билдирди

Фото: Расул Кушербаев/Telegram

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг энг машҳур депутати Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлашини эълон қилди. У бу ҳақда ўзининг Telegram каналида маълум қилди, деб ёзади “Газета” нашри.

«Бундай ишлай олмас эканман. Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман. Ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Розинг бўлинглар! Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин!», — деб ёзган ўзининг Telegram-каналида ЎзЛиДеп партиясининг аъзоси (айнан шу партия Шавкат Мирзиёевни иккала сайловда ҳам Ўзбекистон президентлигига номзод қилиб кўрсатганди).

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг энг машҳур депутати Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлашини эълон қилди. У бу ҳақда ўзининг Telegram каналида маълум қилди, деб ёзади “Газета” нашри.

Аввалроқ у Twitter`да давлат бюджети лойиҳасининг жорий муҳокамасида қатнашмагани ҳақида ёзганди.

«Бу сафарги бюджет муҳокамаларида иштирок этмадим. Катта ҳажмдаги лойиҳани ўқишга ҳам етарли вақт берилмади. 1-ўқишда ялпида сўз сўрасам зам спикер Улуғбек Иноятов очиқчасига сўз бермади. Сўнг мажлисдан чиқиб кетдим ва кирмадим. Депутатларни оғзини ёпадиган замларни боридан йўғи яхши», — деган у.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.