Расул Кушербаев Twitter тармоғини блокировка қилиш сабабини сўраб депутатлик сўровини юборди
Расул Кушербоев Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғига Twitter ижтимоий тармоғини блокировка қилиш сабабини асослантирилган ҳолда тушунтиришини ва чекловларни бекор қилиш чоралар кўришини сўраб депутатлик сўровини йўллади, деб ёзади UzNews нашри.
“Менимча, бундай чекловлар ижобийдан кўра кўпроқ салбий оқибатларга олиб келади. Бунинг сабаби, фойдаланувчилар интернетдаги “блоклар”ни четлаб ўтиш учун VPN дастурлари ёрдамида бошқа хавфли ва тақиқланган манбаларга ўтиш орқали янада жиддийроқ ҳуқуқбузарликларга йўл қўяди”, — деб ёзади депутат.
Шунингдек, у сўровга 10 кун ичида жавоб берилиши кераклигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзкомназорат” ўтган йилнинг июль ойида ўзбекистонликларнинг шахсий маълумотлари Ўзбекистондан ташқарида сақланиши ва қайта ишланиши сабабли Twitter Inc. (Twitter) ижтимоий тармоғига киришни чеклаган эди.
Шарҳлар