Равшанбек Алимов Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси этиб тайинланди
Равшанбек Алимов Ўзбекистоннинг Ашхободдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. У охирги саккиз йил давомида бу лавозимда ишлаб келган Акмал Қўчқоров ўрнини эгаллади.
58 ёшли дипломат катта халқаро тажрибага эга: у Ўзбекистонни Украина, Молдова, Франция ва Португалияда вакиллик қилган, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигида муҳим лавозимларда ишлаган. Алимов янги тайинланишидан олдин Сенатнинг Халқаро алоқалар қўмитасига раҳбарлик қилган.
Дипломат инглиз, француз, рус ва украин тилларини яхши билади.
Улашиш:
Шарҳлар