Референдумда овоз берганларнинг 90,21% янги Конституцияни ёқлаб чиқди (+)

Глава Центризбиркома Зайниддин Низамходжаев. Скрин трансляции

Якшанба куни бўлиб ўтган Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституцияси бўйича референдумда сайловчиларнинг иштироки, дастлабки маълумотларга кўра, 84,54 фоизни ташкил этди. Сайловчилар рўйхатига киритилган 19 миллион 722 минг 809 нафар сайловчидан 16 миллион 673 минг 189 нафари овоз берди. Бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтган брифингда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев маълум қилди.

Референдумнинг дастлабки якунлари:

«Тарафдор» – 90,21%

«Қарши» – 9,35%

“Референдумнинг якуний натижасига таъсир қилмайдиган алоҳида камчиликлар ўз вақтида, жумладан, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик иштирокида аниқланиб, бартараф этилди”, – деди МСК раиси.

Умуман олганда, барча сайлов участкаларининг 0,01 фоизида қонунбузарликлар аниқланган, дея қўшимча қилди Зайниддин Низомхўжаев.

Унинг қўшимча қилишича, айрим ҳудудларда жиддий қонунбузарликлар аниқланган. Булар Сирдарё вилоятидаги 226-участка, Тошкент вилоятидаги 651-участка бўлиб, МСК томонидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра қонунбузарликлар аниқланган, шунингдек, Тошкент шаҳридаги 772-участкасида қонунбузилиш ҳолатлари бўйича оммавий ахборот воситаларида хабар берилган. Мазкур қоидабузарликлар МСК томонидан масъул бошқармалар билан биргаликда ўрганилади.

Тўлдирилди: МСК референдумнинг якуний натижаларини эълон қилди. Шундай қилиб, референдумда сайловчиларнинг 84,5 фоизи (рўйхатга олинган 19 722 809 нафардан) иштирок этган, бу 16 667 097 нафарни ташкил қилган. Улардан 611 320 нафари муддатидан олдин овоз берган. Конституцияни ўзгартиришни ёқлаб 90,2% (15 034 608 киши), қарши 9,35% (1 558 817 киши) овоз берилган. Яроқсиз сайлов бюллетенлари – 73672 та (0,44%).

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.