РФ элчиси Россиядан газ етказиб берилиши Ўзбекистон иқтисодиётига салмоқли ҳисса эканини айтди

Газовые трубы
Фото: https://www.freepik.com/

2023 йил октябрь ойидан бошлаб икки йиллик шартнома асосида амалга оширилаётган Россия газини етказиб бериш ишлари Ўзбекистон иқтисодиётини барқарорлаштиришга қўшилаётган салмоқли ҳиссадир. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов «Россия-24» телеканали эфирида айтиб ўтди.

“Ҳа, Россия гази етиб келди ва бу Ўзбекистон иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётини барқарорлаштиришга қўшилаётган салмоқли ҳиссадир. Ўтган йили бу ерда бироз совуқ ва аёзли эди, лекин бу йил ҳеч қандай муаммосиз ўтди. Энди узоқроқ муддатга ва етказиб беришни маълум даражада ошириш билан истиқболли шартнома тузиш ҳақида гап кетмоқда”, — деган дипломат.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий алоқалар фақат газ соҳаси билан чекланмаган.

“Улар шунчалик кенгки, биз ҳамкорлик қилмайдиган соҳани айтиш қийин. Ўзбекистон президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг октябрь ойи бошида Россияга ташрифи якунлари бўйича 65 га яқин бандни ўз ичига олган кўрсатмалар рўйхатлари имзоланганини ва келишилганини айтиш кифоя, уларни президентлар ўз ҳукуматларига яқин келажакда амалга оширишни топширган”, – дня қайд этади Мальгинов.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йил декабрь ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссияси ҳозирда ишлаётган 80 дан ортиқ лойиҳани белгилаган.

“Умуман олганда, бугунги кунда дунёда юз бераётган барча қийинчиликларга қарамай, савдо алоқаларимиз ривожланиб бормоқда, дейишимиз мумкин. Россиянинг савдо ҳажми деярли 10 миллиард долларга етди [2023 йил учун], аниқроғи 9,8 миллиард доллар, лекин бу чегара эмас. Ўзбекистон товарларини энг кўп сотиб оладиган давлат Россия ҳисобланади”, — дея қўшимча қилди элчи.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.