РФда ишлайдиган ўзбекистонликларни ҳарбий ҳаракатлар зонасига ишга бормасликка чақиришмоқда
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Украина Қуролли кучлари Бош штабининг Донецк областининг босиб олинган Горловка шаҳридаги Россия армияси таркибидан Ўзбекистон фуқаролари топилгани ҳақидаги хабарига изоҳ берди.
Украина томонининг билдиришича, ўзбекистонликлар Мариуполга қурилиш ишлари учун келган, бироқ уларнинг паспортлари олиб қўйилган ва улар кўнгилли сифатида сафарбар қилинган.
Агентлик Россияда вақтинчалик ишлаётган Ўзбекистон фуқароларини уруш зоналарига ишлаш учун бормаслик ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликка чақирди. Агентлик Ўзбекистон фуқаросининг ҳарбий хизматга ёки хорижий давлатларнинг хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия ёки бошқа шунга ўхшаш органларига хизматга кириши Жиноят кодексининг 154-1-моддасига мувофиқ, БҲМнинг уч юз бараваригача миқдорда жарима билан ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан, ёлланганда эса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Аввалроқ Волгоград автобусларида шартнома бўйича Россия қуролли кучлари сафида хизмат қилишни реклама қилувчи ўзбек тилидаги эълонлар пайдо бўлгани ҳақида ёзган эдик.
Шарҳлар