Роскомнадзор тақиқланган маълумотлар реэстрига VPN ҳақидаги видеони қўшди
Россиянинг айрим фойдаланувчилари YouTube видеохостинг хизматидан Роскомнадзор блокировкасини четлаб ўтишга ёрдам берувчи VPN хизматлари ҳақидаги маълумотларга оид барча контентни ўчириб ташлашлари кераклиги ҳақида билдиришнома олди, деб ёзади “РБК” .
YouTube фойдаланувчиларга “Ахборот, ахборот технологиялари ва ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 15.1-моддаси 7-қисми асосида Россия ижроия ҳокимияти ўз видеоларини тақиқланган маълумотлар реестрига киритганлиги ҳақида хабар берди.
Умуман олганда, YouTube’да VPN-дан қандай фойдаланиш ҳақида маълумот ва ушбу хизматлар ҳақида бошқа тафсилотларга эга 300 дан ортиқ видеолар мавжуд.
VPN маълумотларини нашр этиш 2029 йилнинг кузигача чекланади, фақат хавфсиз масофавий кириш материалларини жойлаштириш имконияти сақланиб қолади.
Шарҳлар