Россия дони Ўзбекистонга Қозоғистонники сифатида олиб кирилгани маълум бўлди

Фото: pexels.com

Қозоғистоннинг Павлодар вилояти Молиявий мониторинг агентлиги департаменти ва транспорт прокуратураси Қозоғистон ҳудуди орқали учинчи давлатларга кейинчалик экспорт қилиш учун Россия донининг яширин импорт схемасини аниқлади, деб ёзади informburo.kz ресурси агентлик матбуот хизматига таянган ҳолда.

Масъулияти чекланган ширкатлардан бири 2021-2022 йилларда Ўзбекистон, Афғонистон ва Тожикистонга умумий қиймати 1 миллиард тенгедан ортиқ бўлган 8,3 минг тонна Россия донини экспорт қилган.

“Қозоғистон компанияси имтиёзли экспорт тарифини олиш учун маҳаллий деҳқон хўжаликларининг келиб чиқиши Қозоғистон эканини тасдиқловчи сохта счёт-фактуралардан фойдаланган, бу эса транзит тарифидан бўйин товлаш имконини берган ва “ҚТЙ юк ташувлари” компаниясига қарийб 150 миллион тенге миқдорида зарар етказган «, дея таъкидлайди агентлик.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Россиядан Қозоғистонга  яширин ғалла импорти ёки контрабандаси йилига 1,5 миллион тоннадан 2 миллион тоннагача миқдорни, молиявий йўқотишлар эса тахминан 500 миллион долларни ташкил этади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.