Россия Самарқанд шаҳрида бош консуллик очишни режалаштирмоқда

Источник: unsplash.com

Россия Самарқанд, Мальдив ороллари, Бали, шунингдек, Гродно, Актау шаҳарларида консуллик очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Евгений Иванов “РИА Новости” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «Ъ» нашри.

Ушбу идора Россия Федерациясининг йирик рус диаспоралари, шунингдек, сайёҳлар орасида машҳур бўлган ҳудудларда консулликлар бўлишини режалаштирган.

Ивановнинг таъкидлашича, асосий эътибор МДҲ, Осиё-Тинч океани минтақаси, Яқин Шарқ, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларига қаратилган.

“Конкрет оладиган бўлсак, ҳозирда Гродно (Беларусь), Актау (Қозоғистон), Самарқанд (Ўзбекистон), Мале (Мальдив Республикаси) ва Денпасар (Бали ороли, Индонезия) шаҳарларида Россия бош консулликларини очиш масалалари устида ишланмоқда”, — дейди дипломат.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.