Россия Тергов қўмитаси Пугачёва ва Галкинга қарши иш қўзғатишни рад этди
Россия Тергов қўмитаси Алла Пугачёва ва Максим Галкинга нисбатан Россия армиясига қарши фейклар ҳақидаги модда бўйича жиноий иш қўзғатишга асос топа олмади, деб ёзади ТАСС.
Терговчилар Пугачёванинг қайси пости чуқур ўрганилгани ва текширилганига изоҳ беришмади. Шунингдек Тергов қўмитаси Галкин ва Одессадаги тураржой биносининг ўққа тутилиши ҳақидаги маълумотлар бўйича ҳам тергов ўтказди.
«Ички ишлар вазирлигининг Москвадаги Бош бошқармасидан Алла Пугачёванинг тармоқда Россия Федерацияси қуролли кучлари тўғрисида атайлаб ёлғон маълумот жойлаштиргани ҳақидаги материалларга жавобан, ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми (ишончли хабарлар ниқоби остида, РФ қуролли кучлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган, била туриб ёлғон маълумотларни оммавий тарқатиш) ва 280.3-моддаси 1-қисми (РФ қуролли кучларидан фойдаланишни обрўсизлантиришга қаратилган оммавий ҳаракатлар) бўйича текширув ўтказилди. Жиноий иш қўзғатишга асослар топилмади, материаллар қайтарилди”, — деб ёзади агентлик.
Айни пайтда эр-хотин яна Исроилда яшамоқда.
Шарҳлар