,

Россия Туркия жанубидаги нефть терминали орқали санкцияларни четлаб ўтиб, Европа ва АҚШга нефть экспорт қилмоқда

Нефтепровод
Фото: Krisztian Bocsi / Bloomberg

2023 йил январидан ноябрига қадар Россия Туркия жанубий қирғоғидаги Дортёл терминалига қарийб 1,25 миллион тонна нефт юборган, деб ёзади Financial Times. Ушбу нефтнинг тахминан 85 фоизи у ердан Европага, асосан Греция, Бельгия ва Нидерландияга узатилган.

Россиядан Дортёлга денгиз орқали нефть етказиб бериш ҳажми 2022 йил июлида, Россия савдосига илк чекловлар амал қилишни бошлаган вақтда сезиларли даражада ортганди.

Ушбу етказмаларнинг катта қисми — қайта ишланган ёнилғи. Унинг бир қисми, катта эҳтимол билан, Америка ҳарбий кемаларига ҳам чиқади, дея аниқлик киритди журналистлар.

Истанбулнинг терминалга эгалик қилувчи GTS компанияси савдо-сотиқда қатнашмаётганини даъво қилмоқда. 2022 йил июлида унинг эгаси Дубай компаниясига 40 фоиз улушини сотганди, ушбу компания хўжайини эса 30 йиллик тажрибага эга нефть савдогари Нильс Троост эди.

30 январь, сешанба куни Туркия парламентига мамлакатда қазиб олинган ва “турли манбалардан импорт қилинган” газни суюлтириб, уни суюлтирилган табиий газ сифатида хорижда қайта сотишга рухсат берувчи қонун лойиҳаси киритилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.