Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари Украина ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашмаслик зарурлиги ҳақида огоҳлантирилди

Реальная защита трудовых мигрантов из Узбекистана

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (ТММА) Россия Федерациясида вақтинча бўлиб турган ватандошларни Россия ва Украина ўртасидаги қарама-қаршиликка аралашмасликка, можаро зоналарига бормасликка ва у ерда бўлаётган ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликка чақирди. Бу ҳақда “Фергана” нашри ёзади.

«Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган», — дейилади ТММА хабарида.

Агентлик, шунингдек, Россия Федерацияси ҳудудида рухсат этилмаган митингларда иштирок этиш хавфидан ҳам огоҳлантирди – бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка тортилиш ёки мамлакатдан мажбуран чиқариб юбориш билан якунланиши мумкин. Агентлик ватандошлардан бундай оммавий тадбирларда қатнашмасликни, Россия Федерацияси қонунларига риоя қилишни ва одамлар гавжум жойларга бормасликни сўради.

20 сентябрь куни Россия Давлат Думаси иккинчи ва учинчи ўқишда қонунчиликка ўзгартиришлар киритди, унга кўра Россия Федерацияси Қуролли Кучларида, бошқа қўшинларда ёки ҳарбий тузилмаларда камида бир йил хизмат қилиш учун шартнома тузган чет эл фуқаролари вақтинча яшашга рухсатнома олмасдан туриб, соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олишлари мумкин. Ҳозирда ҳарбий шартнома бўйича талаб қилинадиган хизмат муддати — уч йилни ташкил этади. 21 сентябрь куни тузатишлар Федерация Кенгаши томонидан маъқулланган.

Москва мэри Сергей Собянин «Сахарова» миграция марказида «Россия Мудофаа вазирлигига чет эл фуқароларини ҳарбий хизматга жалб этишда ёрдам берадиган тўлиқ инфратузилма» очилганини эълон қилди.

«Шаҳар хизматлари шартномалар тузиш фуқаролар учун имкон қадар қулай бўлиши учун қўлидан келган барча ишларни қилади», — деди Собянин.

Россиянинг “Весна” («Баҳор») либерал ҳаракати қисман сафарбарлик эълон қилинганидан кейин “Нет могилизации!” (“Қабрларга йўқ деймиз!”) шиори остида бутунроссия норозилик акциясини ўтказишга чақирди. 21 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 19:00 да Россиянинг барча шаҳарларида акциялар ўтказилиши режалаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.