Россиянинг “Победа” лоукостери Москвадан Самарқандга парвозларни йўлга қўяди

Фото: Сардор Дурумов / @UzbekSpotter

“Победа” лоукостери (“Аэрофлот” компаниялар гуруҳи таркибига киради) ўзининг расмий сайтида Москвадан Самарқандга парвоз учун чипталар сотуви бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда “Фергана” нашри ёзади.

Москва (Внуково аэропорти) – Самарқанд йўналиши бўйича парвозлар 2023 йил 21 апрелдан бошланади ва ҳафтасига икки марта – пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилишини давом эттиради. Самолёт тури: Boeing 737-800.

21 апрель (жума) куни Москвадан Самарқандга биринчи рейс учун базавий тариф нархи 122 долларни ташкил қилади. “Фойдали” тарифи (10 кг юк ва ўриндиқ танлаш имконияти билан) – $141. “Максимал” тарифи (20 кг юк билан, жой танлаш имконияти ва чипта пулини қайтариш имконияти) – $177.

Қайтиш рейслари ҳам ҳафтасига икки марта – душанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Самарқанддан Москвага 21 апрелда учадиган биринчи рейс учун базавий тариф нархи 202 долларни ташкил этади. “Фойдали” тарифи — $229. «Максимал» тарифи – $273.

“Uzbekistan Airports” матбуот хизматининг хабарига кўра, парвозларни ташкил этиш тўғрисидаги қарор Россия лоукостери  вакиллари билан музокаралар давомида қабул қилинган. Томонлар Россиядан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига мунтазам йўловчи қатновларини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон “Победа”нинг бешинчи халқаро йўналишига айланади. Лоукостер Туркия, Беларусь, Арманистон ва Бирлашган Араб Амирликларига ҳам парвозларни амалга оширади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.