Русланбек Давлетов президент маслаҳатчиси этиб тайинланди
Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов ўз лавозимидан озод этилди. Президент фармони билан у давлат раҳбарининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Фергана” нашри президент матбуот котиби Шерзод Асадовга таянган ҳолда ёзади.
Русланбек Давлетов 1980 йил 1 июнда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, иқтисодчи. 2001 йилда Буюк Британиянинг Уорвик университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини (магистратура), 2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва 2010 йилда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. 2017 йил август ойида у адлия вазири лавозимини эгаллаган.
Шарҳлар