Сайловларда қатнашганлар сони 70% дан ошди

Источник: ЦИК

Соат 17:00 ҳолати бўйича маълумотларга кўра Ўзбекистон президенти сайловларида қатнашганлар сони 19,8 млн кишидан 14,2 млн кишини ёки 71,8% ни ташкил қилган. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси (МСК) хабар беради.

Олий суд раиси Козимжон Комиловнинг сўзларига кзра, сайловолди ташвиқот бошидан бошлаб бугунги кунга қадар бирортаям фуқаро сайлов кампанияси шартларини бузганлиги, ахборот ёки ташвиқот материалларини қасддан йўқ қилгани ёки шикастлагани учун маъмурий жавобгарликка тортилмаган.

Бош прокурор Ниғматулла Йўлдошев “агар фуқароларимиз сайловларда қонунбузарликлар гувоҳига айланган бўлса, улардан ҳудудий прокуратура органига ёки Бош прокуратуранинг қайноқ линияси – 1007 рақамига мурожаат қилиш”ни сўради.

Президент сайловларида соат 15.00 га қадар ҳуқуқбузарликлар аниқланмаган. Ниғматулла Йўлдошевнинг сўзларига кўра, ҳозирча участкаларда содир этилган жиддий қоидабузарликлар ҳақида бирортаям хабар йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.