“Самарқанд” аэропортининг ёпилиши декабрь ойининг ўртасигача узайтирилади

Источник: https://rutraveller.ru/

“Самарқанд” халқаро аэропортида янги аэродром мажмуаси ва янги аэронавигация ускуналарини фойдаланишга тайёрлаш билан боғлиқ ишлар давом эттирилмоқда. Шу муносабат билан аэропортнинг ёпилиши жорий йилнинг 15 декабрига қадар узайтирилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар беради.

Барча авиарейслар республиканинг бошқа халқаро аэропортларига – “Навоий”, “Бухоро”, “Қарши” аэропортларига йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 2022 йилда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик доирасида янги аэродром комплекси қурилиши давом этмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.