Самарқанд ва Термиз бозорларида сабзавотларнинг нархи кескин ошди

Источник: rawpixel.com

Ўтган ҳафтага нисбатан Самарқанд ва Термиз шаҳарлари бозорларида сабзавот маҳсулотларининг нархи кескин ошди. Бошқа вилоятларда бу маҳсулотларнинг нархи 3000-7500 сўм атрофида.

Аксарият жойларда гуруч нархи ошган бўлса, Навоийда 1000 сўмга арзонлашган.

Нукусда шакар 1000 сўмга кўтарилган, Термизда эса 14 минг сўмгача тушган (ўтган ҳафтада 20 минг сўм), бошқа вилоятларда эса арзонлашган, лекин баъзи жойларда нарх ўзгармаган.

Тухумнинг нархи барча вилоятларда 1200-1500 сўм атрофида.

Мол гўштининг нархи Тошкент ва Бухорода 10 минг сўмга, Самарқандда 15 минг сўмга қимматлашган, Фарғонада 5 минг, Қаршида 3 минг сўмга арзонлашган.

Қўй гўшти Наманганда 5 минг сўмга, Бухорода 30 минг сўмга, Самарқандда 18 минг сўмга, Навоийда 3 минг сўмга, Термизда 5 минг сўмга ошган, Андижонда эса 5 минг сўмга арзонлашган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.