Самарқанд вилоятида 19 ёшли қизнинг зўрланиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд вилоятида 19 ёшли қизнинг зўрланиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда UzNews нашри Zamon дастурига таянган ҳолда хабар беради.

Қизнинг сўзларига кўра, бу қиз тўқимачилик фабрикасида тунги сменада ишлаган 23 май куни соат 23:25 ларда содир бўлган. Соат 22:00 ва 23:00 оралиғида бригадир кириб, унга коридорга чиқишини айтган. Кейин бригадир уни боғлаб, машинасида корхона яқинида жойлашган қурилиши битмаган 9 қаватли бинога олиб борган. Бу ерда қизни автомобилда зўрлашган.

Ҳозир 28 ёшли фуқаро А.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми бўйича ҳибсга олиш эҳтиёт чораси танланган бўлиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.