Самарқанд вилоятида 32 минг истеъмолчининг электр таъминоти тикланди

Работник
Фото: https://t.me/minenergy_uz

Самарқанд вилоятида соат 14:30 ҳолатига кўра, 97 та фидердан 58 таси тармоққа уланган. Натижада 32 минг истеъмолчининг электр таъминоти тикланди.

Айни пайтда тезкор гуруҳлар томонидан қолган фидерларда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг 130 мингдан ортиқ аҳолиси электр энергиясисиз қолгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.