Самарқанд вилоятида археологик ёдгорлик ҳудудида тупроқ олиниб келингани маълум бўлди

Источник: Агентство культурного наследия

Самарқанд вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари давомида Жомбой туманида жойлашган «Номсизтепа» археологик ёдгорлигига зарар етказиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.

Ушбу ёдгорлик Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан давлат ҳимоясига олинган.

Ўрганиш натижасида археологик ёдгорликнинг ғарбий томонидан узунлиги 120 метр энига 1,5 метр ва баландлиги 1 метр умумий ҳажми 180 метр куб тупроқ текисланиб олинганлиги аниқланди. Археология объектига етказилган зарар миқдори 4.3 млрд. сўм этиб белгиланди.

Ҳудудий бошқарма томонидан тупроқ қазиб олиш жараёни тўхтатилди ва жавобгарларга нисбатан огоҳлантириш берилди. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳужжатлар расмийлаштир

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.