Самарқанд вилоятида ички ишлар ходими ўз погонини ўзи юлиб олди, бунинг учун эса аёл судланди – “Эзгулик”

Источник: Эзгулик

Иштихон тумани Жиноят ишлари бўйича  судининг судьяси К.Пансатовнинг 2022 йил 4 мартдаги ҳукмига кўра, судланувчи аёл 1976 йилда туғилган фуқаро Ш.Ж. Жиноят кодексининг 219-моддаси “Ҳокимият вакилига ёки фуқаролик бурчини бажарувчи шахсга қаршилик кўрсатиш” 1-қисми билан айбдор деб топилди. Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти хабар беради.

Тергов маълумотларига кўра, 2021 йил 6 июль куни судланувчи Ш.Ж. Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани прокуратураси биносига ноқонуний равишда бостириб кириб, унинг қариндошига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилишига ҳар томонлама тўсқинлик қилган. Шундан сўнг туман прокуратураси терговчиси А.Ҳақбердиев ички ишлар ходимларини бинода жамоат тартибини таъминлашга чақиради.

– Чақирув бўйича туман ички ишлар бўлими ходимлари, яъни профилактика инспекторлари Ф.Ражабов, А.Бобоқулов ва М.Шариповлар прокуратура биносига етиб келиб, хотин-қизларни тинчлантириш, жамоат тартибини ўрнатишга ҳаракат қилишади, – дея қайд этади жамият.

Суд ҳукмига кўра судланувчи Ш.Ж. ички ишлар ходимлари тимсолида ваколатли органларнинг қонуний талабларига риоя қилмаган ҳолда, уларни сўкишлар билан ҳақоратлаган, шунингдек, профилактика инспектори Ф.Ражабовнинг хизмат кийимидаги погонларини юлиб олган.

Иш материалларида далил сифатида ходимнинг хизмат кийими, воқеа қайд этилган диск, шунингдек, гувоҳларнинг кўрсатмалари бўлган.

2022 йил 14 апрелда судьялар О.Набиев, Х.Ярашов ва А.Холбоевлар иштирокидаги Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция ҳайъати ҳам судланувчи Ш.Ж. ички ишлар ходимлари тимсолида ваколатли органларнинг қонуний талабларига риоя қилмаган ҳолда, уларни сўкинишлар билан ҳақоратлагани, шунингдек, профилактика инспектори Ф.Ражабовнинг хизмат кийимидаги погонларини юлганлиги фактини эътироф қилди.

Натижада апелляция инстанцияси биринчи инстанция судининг ҳукмига рози бўлди ва ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.

“Ўзбекистон “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамиятининг Самарқанд вилояти бўлими судланган Ш.Ж. нинг мазкур иш бўйича тақдим этган материалларини ўрганиб чииқб, тергов ва суд жараёни қонунбузарлик билан ўтказилган, деган хулосага келди. На прокуратуранинг тергов органлари, на жиноят ишлари бўйича судлар жиноят ишининг барча ҳолатларига тўлиқ ҳуқуқий баҳо берган, шунингдек, ишдаги ашёвий далилларни очиқчасига эътибордан четда қолдирган”, — дейилади хабарда.

Жамиятда ҳеч қандай ускунасиз икки аёлнинг туман прокуратураси қўриқланадиган бинога мустақил равишда кириб боришига баҳо берилмагани айтилади.

“Миллий гвардия ходимлари ўша пайтда қаерда эди?” деган саволга жавоб йўқ, улар амалдаги тартибга кўра, прокуратура органларининг кириш жойи ва бўлимлари ичида жамоат тартибини ҳимоя қилиш ва таъминлашга ваколатли. Нега туман прокуратураси терговчиси А.Ҳақбердиев ички ишлар органлари ходимларини жамоат тартибини таъминлаш учун ёрдамга чақирди, ҳолбуки, прокуратурага кираверишда Миллий гвардия ходимлари навбатчилик қилишлари ёки хизмат қилишлари керак эди?!”.

Жамиятнинг таъкидлашича, иш материалларида ички ишлар ходими, профилактика инспектори Ф.Ражабовнинг ўзи аёлни бунда олдиндан айблаб, погонини юлиб олгани аниқ ва равшан кўриниб турибди.

Видеода воқеа содир бўлган вақтда аёлнинг чап қўлида сумка, ўнг қўли эса ички ишлар ходими томонидан ушлаб турилганини кўришингиз мумкин.

“Ишнинг ушбу ҳолатларини инобатга олиб, Ўзбекистон “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти биринчи инстанция судьялари Қ.Пансатов, шунингдек, апелляция судьялари О.Набиев, Х. томонидан чиқарилган ҳукмларни адолатсиз деб ҳисоблайди, шунингдек  судьялар ҳаракатларининг ўзида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 231-моддаси “Адолатсиз ҳукм, қарор, ажрим ёки ажрим чиқариш” бўйича бегуноҳ шахсни ноқонуний жиноий жавобгарликка тортишга олиб келган жиноий ҳатти-ҳаракат белгилари мавжуд”.

Жамият ички ишлар ходими, профилактика инспектори Ф.Ражабовнинг хатти-ҳаракатларида Жиноят кодексининг 237 (“Ёлғон маълумот”) ва 238 (“Ёлғон гувоҳлик бериш”) моддаларида назарда тутилган, бегуноҳ шахснинг ноқонуний жавобгарликка тортилишига олиб келган жиноий ҳаракат аломатлари мавжудлигини қайд этди.

“Эзгулик” ички ишлар органи ходими Ф.Ражабов ўз хатти-ҳаракати билан хизмат кийимидан раҳбарият томонидан берилган погонни юлиб олиш билан зиммасига юкланган фуқаролик бурчини шараф билан бажарган ва бажариб келаётган барча амалдаги ва муқаддам хизмат қилаётган ички ишлар ходимлари офицерларининг қадр-қимматини камситган, деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти Омбудсман ва Хотин-қизлар қўмитасидан ҳам ушбу прецедентга эътибор қаратишни, натижада ўзи жабрланувчига айланган аёлнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни сўрайди.

“Биз Олий суд раиси ва Бош прокурорни судлар, прокуратура ва ички ишлар ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришга ва  шахсни ноқонуний жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги ишни зудлик билан қайта кўриб чиқишга чақирамиз”, – дея хулоса қилди жамият.

ИИВ матбуот котибининг маълум қилишича, ҳозирда ИИБ ходимининг ҳаракатлари  ИИВнинг тегишли бошқармаси томонидан ўрганилмоқда, унга ҳуқуқий баҳо берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.