Самарқанд вилоятида қўриқхона ҳудудидан 80 сотих ерни сотишга уринган икки киши ушланди

Источник: Департамент по борьбе с экономическими преступлениями при Генпрокуратуре

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Жомбой тумани “Сарқипчоқ” МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 80 сотих ер майдонини 22 000 АҚШ долларига сотишга уринган фуқаро З.П. ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда Департамент матбуот хизмати хабар беради.

Гумондор З.П. фуқаро Д.га танишлари орқали ер участкасини сотишни таклиф қилган, у ҳужжатлар эвазига 11 минг доллар олаётган пайтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.